Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Лицензия талаб ва шартларини бузган корхона лицензиясининг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “ABDULLO FARM SAVDO SERVIS” МЧЖ (СТИР 302679387) корхонасида ўрнатилган тартибда текширув ўтказилди. Текширув давомида мазкур корхона томонидан бир қатор лицензия талаб ва шартларини бузиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “ABDULLO FARM SAVDO SERVIS” МЧЖга бартараф этиш муддатларини белгиланган ҳолда кўрсатма хати йўллаган. Лекин корхона томонидан лицензия талаб ва шартларини бузилиш ҳолатлари белгиланган муддатларда бартараф этилмаган.

Шу асослар бўйича Агентлик томонидан корхонага тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун берилган 2018 йил 30 августдаги 15274 рақамли лицензиянинг амал қилишини тўхтатишни сўраб, Наманган туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси қаноатлантирилди ва суднинг 2022 йил 22 июль куни 4-1601-2203/3297-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ, “ABDULLO FARM SAVDO SERVIS” МЧЖга берилган 15274 рақамли лицензиянинг амал қилиши 1 ой муддатга тўхтатиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январ - май ойларида фармацевтика фаолияти учун берилган лицензияларининг амал қилиш муддати тугаган юридик шахслар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech