Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Лицензия талаб ва шартларини бузган "SAYOHAT ONA FARM" МЧЖга чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 18-мавзе, 17-уй, 2-хонадонда жойлашган "SAYOHAT ONA FARM" МЧЖ дорихонасида ўтказилган текширув натижасига кўра, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, фойдаланиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш таъқиқланган "Зардекс", “Регапен”, “Селофен” ва “Тропикамид" капсулалари ноқонуний сотилаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 18-мавзе, 17-уй, 2-хонадонда жойлашган "SAYOHAT ONA FARM" МЧЖга 2019 йил 20 июлда берилган TN 1468-рақамли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "SAYOHAT ONA FARM" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech