Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан Сурхондарёда профилактик тадбир ўтказилди

Сифатсиз, Давлат рўйхатидан ўтказилмаган, қалбакилаштирилган дори воситаларини муомалага кириши ҳамда лицензия талабларини бузилиш холатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасида Сурхондарё вилоятининг Термез шаҳрида жорий йилнинг 27 июнь куни Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ва Агентликнинг Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган, дори воситаларини улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи "SURXON ZAYTUNI" ХК, "SURXON TA`MINOT FARM" МЧЖ, "SURXON DORI-DARMON" МЧЖ, «ASKLEPIY» ЧЕК МЧЖ, "GRAND PHARM TRADE" МЧЖ, "MEMORY PHARM AG" МЧЖ, "FARM-DUNYOSI" МЧЖ раҳбар ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Лицензиатлар эътиборига фармацевтика соҳасидаги янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмун моҳияти тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар асосида лицензиатларда ўтказилган текширувлар ва кўрилган таъсир чоралар улар эътиборига етказилиб, дори воситалари муомаласида сифатсиз, контрафакт фармацевтик маҳсулотлар айланмасига йўл қўймаслик тўғрисида лицензиятлар огоҳликка чақирилди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар ва тавсиялар берилди.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech