Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“GМP амалиётини татбиқ этишнинг долзарб масалалари" мавзусида марафон ташкил қилинмоқда

10 май 2022 йил, 10:00 - 13:30 “GМP АМАЛИЁТИНИ ТАТБИҚ ЭТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ"  МАВЗУСИДА МАРАФОН

Манзил: Амир Темур ҳиёбони, Le Grande Plaza меҳмонхонаси

ҲУРМАТЛИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ФАРМАЦЕВТИКА КОРХОНАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА ПОЙТАҲТИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 янврадаги ПФ-55-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жумладан фармацевтика соҳасига зарур амалиётларни (GXP) жорий этиш мақсадида 2022 йил 10 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Зарур амалиётлари маркази“ ДУК ва “ВИАЛЕК” компаниялар гуруҳининг GDP/GMP/GPP бўйича хорижий экспертлари иштирокида давра суҳбати тарзида марафон ташкил этилади.

Марафон иштирокчилари "Зарур ишлаб чиқариш (GМP) амалиётини татбиқ этишнинг долзарб масалалари" жараёнида юзага келадиган барча муаммоли масалаларга тўлиқ жавоб олишлари мумкин бўлади. Ушбу тадбир фақат мутахассислар учун мўлжалланган, биринчи навбатда ваколатли шахслар, сифат директорлари, шунингдек, маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарлари учун тавсия этилади.

Форум дастурида ВИAЛЕК компанипясининг  халқаро GМP экспертлари томонидан қуйидаги мавзулардаги  маърузалари ўз ичига олади:

GMPни жорий этишдаги беш хатоА.В.Александров, ВИАЛЕК компаниялар гуруҳи раҳбари, GDP /GMP бўйича халқаро эксперт;

Рақамли маркировкалашни амалга оширишда сифат тизимидаги зарур ўзгаришларЭркин Назаров, ВИАЛЕК компаниялар гуруҳи ҳудудий бўлими раҳбари, GDP/GMP/GPP эксперт-маслаҳатчиси;

Шунингдек, тиббий маҳсулотларни рақамли маркалаш бўйича жорий мавзу бўйича амалий тажриба натижаларини эшитиш режалаштирилган:

“Инфузион эритмалар ишлаб чиқариш линиясида рақамли маркировкани жорий қилиш тажрибаси” Satish Vijauwargi, CП ООО “Serena Healthcare"МЧЖ ҚК Бош директори

Дори воситаларини маркировкалаш – оператор фикриОлег Кузмин, “CРПТ Турон” МЧЖ операцион директори;

Шунингдек, Сиз Ўзбекистон назорат қилувчи органлар раҳбариятидан тиббий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш, шунингдек, илғор тажрибаларни (GxP) жорий этиш ва сертификатлаш бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингизга тўғридан-тўғри жавоб олиш имконига эга, бўласиз.

Марафонда иштирок этиш бепул. Иштирок этиш сертификатини олиш учун фақат рўйхатдан ўтиш керак.

Тадбирда иштирок этиш учун телеграм канали ёки www.vialek.uz сайти, шунингдек, телефон/телеграм (+99893 657 17 06) орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

“GМP АМАЛИЁТИНИ ТАТБИҚ ЭТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ"  МАВЗУСИДАГИ МАРАФОН  ДАСТУРИ

10 май 2022 йил, 10:00 - 13:30

9:00-10:00 Иштирокчиларни қайддан ўтказиш
10:00-10:10 Марафонни очилиши. “Зарур амалиётлар GxP маркази” ДУК директори А.Ф.Дусматовнинг кириш сўзи.
10:10-10:30 "Инфузион эритмалар ишлаб чиқариш линиясида рақамли белгиларни амалга ошириш тажрибаси" мавзусида Serena Healthcare" Қўшма корхонаси МЧЖ Бош директори Satish Vijauwargi маърузаси.
10:30-10:45 Муҳокамалар, Савол жавоблар
10:45-11:15 “GMPни жорий этишдаги беш хатомавзусида ВИАЛЕК компаниялари гуруҳи  раҳбари, GDP/GMP бўйича халқаро эксперт А. В. Александров маърузаси
11:15-11:30  Муҳокамалар, Савол жавоблар
11:30-12:00 Кофе-брейк
12:00-12:20 “Дори воситаларини маркировкалаш – оператор фикриCRPT Turon МЧЖ операцион директори Олег Кузьмин маърузаси
12:20 -12:40  Муҳокамалар, Савол жавоблар
12:40 - 13:00 “Рақамли маркировкалашни жорий қилишда сифат тизимидаги зарурий ўзгаришлармавзусида ВИАЛЕК компаниялари гуруҳи минтақавий бўлинмаси раҳбари, GDP/GMP бўйича эксперт-маслаҳатчи Эркин Назаров маърузаси
13:00-13:15  Муҳокамалар, Савол жавоблар
13:15-13:30 Якуний сўз “Зарур амалиётлар GxP маркази” ДУК директори А.Ф.Дусматов

МАРАФОННИ ЁПИЛИШИ

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech