Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Матбуот котибларининг 2021 йил биринчи чоракдаги фаолияти баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Ш.Асадов раислигида 2021 йилнинг 7 ва 19 апрель кунлари бўлиб ўтган мажлисларда берилган топшириқлар ижроси юзасидан жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев раислигида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг биринчи чорагида матбуот котиблари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматованинг фаолияти Республикамизнинг 11 Агентлиги матбуот котиблари орасида 87 балл билан юқори даражада баҳоланди.

Шунингдек, 2021 йил 1-чоракдаги фаолияти самарадорлиги натижаларига кўра, юқори баҳоланган матбуот котибларини моддий рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўрсатмалар киритилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech