Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Махсус комиссия коронавирусга қарши курашда эришилаётган натижалардан келиб чиқиб, карантинни янада юмшатишга қарор қилди

➖ 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб жамоавий ибодатларга, хусусан жума намозларини масжидда ўқишга рухсат берилди.

➖ Барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл ва автомобиль) босқичма-босқич тиклана бошлайди.

5 сентябрдан бошлаб:

➖ йўналишли таксилар – "маршруткалар" қатнови тикланади ("Дамас"лардан ташқари);
➖ театр ва кинотеатрлар фаолияти қайта йўлга қўйилади;
➖ паркларда аттракционлар очилади;
➖ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) ёпиқ биноларда ҳам фаолият юритиши мумкин бўлади; банкетларга рухсат берилмайди, тўйхоналар ёпиқ қолади.

Қирғизистон билан чегара очилиб, бу мамлакатга бориб келишнинг янги тартиби жорий этилади.

❗️ Келгусида ҳам жамоат жойларида ижтимоий масофа сақлаш ва тиббий ниқоб тақиш, иситмаси бор одамларнинг жамоат жойларига бормаслиги, кексаларнинг ўз-ўзини яккалаши каби талаблар амалда сақланиб қолади.

Қуйидагилар тақиқланади: 30дан ортиқ киши иштирокидаги тўйлар, оммавий тадбирлар ва давлат ташкилотларида йиғилишлар ўтказиш; тунги клублар, массаж, караоке, бильярд, кальян, компьютер ўйинлари марказлари фаолияти.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech