Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Махсус комиссия қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 449-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 мартга қадар тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган, республиканинг божхона омборларида сақланаётган (дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника) маҳсулотларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилишга рухсат берилди.

Бунда импорт шартнома ёки қўшимча битимлар (контракт) 2021 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз,  Вазирлар Маҳкамасининг 449-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган  тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, дори воситалари ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар) 2021 йил 1 мартга қадар бўлган муддатда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилинишига рухсат берилган эди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech