Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Мен ижтимоий дорихона очмоқчи эдим. Лекин давлат шифохонаси ҳудудида фаолият юритаётган ижтимоий дорихона мавжуд. Катта поликлиника ва шифохона учун битта дорихона кам эмасми?

Ижтимоий дорихона — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, жумладан давлат-хусусий шериклик шартларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда тасдиқланган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги 537-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги №334-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида" низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги №334-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида" низомга мувофиқ қуйидагилар ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади:

➖ вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;
➖ ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари;
➖ шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;
➖ амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;
➖ ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада).

Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech