Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Мирмухаммад Миркомилович Мирбадалов 63 ёшида вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида Фарминспекция етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган Мирмухаммад Миркомилович Мирбадалов 63 ёшида вафот этди.

М.Мирбадалов 1958 йил 4 март куни Фарғона вилоятида туғилган. 1980 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Марказий дорихонасида провизор-технолог лавозимида бошлаб, кейинчалик қатор муассасаларида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 142-сон дорихона мудири, Фрунзе туманидаги 35-сон дорихона мудири, Қўқон шахридаги 193-сон дорихона мудири, «Мирзиёд» хусусий фирмаси раҳбари, «Фарғона Дори-дармон» АЖда бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2004-2017 йилларда Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси Фарминспекцияда етакчи мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган. Ушбу давр мобайнида М.Мирбадалов Фарғона вилоятида куратори сифатида дорихоналар ишини ташкил қилиш ва фармацевтика соҳасида қабул қилинган Ҳукумат қарорларини амалда татбиқ қилиш бўйича самарали ишлар олиб борган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон фармацевтлар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги соҳанинг етук мутахассиси, ўзига берилган вазифаларни пухта бажариши билан ёшларга ўрнак бўлган Мирмухаммад Миркомилович Мирбадаловнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech