Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Миробод ва Учтепа туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритаётган дорихоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда, “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.К. харидор А.га 2 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 50 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 197 дона “Регапен”, 40 дона “Тропикамид” ва 4 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “F.J.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.С ва МЧЖ раҳбари Х.Х.лар харидор Г.га шифокор рецептисиз 1 дона “Тропикамид” ва 3 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 195 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида ушбу дорихонадан 1 900 дона “Карбамазепин”, 92 дона “Регапен” ва 14 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech