Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Москва шаҳрида 12-фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 2-4 март кунлари Москвада ЕОИИ, Марказий Осиё ва Шарқий шериклик 12-фармацевтика форуми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари, дистрибюторлик компаниялари, дорихоналар тармоқлари - шунингдек, соҳанинг энг долзарб муаммолари ва тармоқ ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилишга имкон берувчи мазкур форум бугун ўз ишини бошлади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирда доирасида Ўзбекистон фармацевтикаси мавзусида алоҳида муҳокама йиғилиши ўтказилиши белгиланган бўлиб, мамлакатимиздан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Aкбаров, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов, Фан ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азиз Дусматов, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ассоциацияси директори Муҳаббат Aсқаровалар иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Aдам Смит институти ташаббуси билан Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган 12-Евроосиё фармацевтика форуми карантин чекловлари юмашитилганлиги ва вазият барқарорлашгани муносабати билан офлайн режимда ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech