Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Наманган вилоятида бўлиб ўтган кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги эътироф этилди

Жорий йил 26-27 май кунлари Наманган шаҳрида ўтказилган "Ҳудудий тармоқларо саноат ярмаркаси"да муносиб иштироки ва фаоллиги учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев тадбир ташкилотчилари томонидан тақдирланди.

Мазкур ташаккурномани Наманган вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Улуғбек Умаров қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 2 кун давомида бўлиб ўтган "Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси"да республикамизнинг 190дан ортиқ тармоқ ва ҳудудий саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари, хизмат турларидан иборат кўргазмалари билан иштирок этишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech