Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Наманганда Фармацевтика соҳасига оид Президент ва ҳукумат қарорларининг ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Шу кунларда Наманган вилоятининг Поп туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4554-сонли қарори,  2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2647-сонли қарори талаблари ва уларнинг ижроси, шунингдек Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида 185-сонли қарорининг 1-ва 2-иловалари Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига риоя қилиниши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.  

Унда соҳа мутахассилари ва Поп туманида фаолият юритаётган чакана савдо билан шугулланувчи хусусий дорихона мудирлари иштирок этдилар ва соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни муҳокама этдилар.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бўлими бош мутахассиси Маҳмуд Қамчинбоев сўзга чиқиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти борасида тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги №284-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Фармацевтика фаолиятини  лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомларга асосан мунтазам равишда дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибининг бузилиши лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланишини ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори томонидан чиқарилган буйруқларни амалда қўлланилиши юзасидан қатъий чоралар белгиланганини эслатиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида, Поп туманида тайёр дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси билан шуғулланаётган мулкчилик шаклидан қатъий назар дорихона шаҳобча мудирларига берилган тушунчалар ва топшириқларни зудлик билан бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech