Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Навбатдаги маҳаллий фармацевтика корхоналарига "GMP", "GDP" сертификатлари топширилди

Хабарингиз бор, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Зарур амалиётлар маркази томонидан фармацевтика тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда Зарур амалиётлар (GxP) талаблари юзасидан ўтказилган фармацевтик инспекция натижаларига кўра Зарур амалиётлар сертификати (GxP) тантанали равишда тақдим қилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 29 апрел санасида Агенликда ана шундай тантанали тадбирлардан яна бири бўлиб ўтди. Унда “Mediofarm” МЧЖ, “Radiks” МЧЖга GMP сертификатлари, “Profi pharm service” МЧЖ, “Baraka dori farm” МЧЖ XK, “Serene pharma” МЧЖга GDP сертификатлари топширилди.

Маълумот учун мазкур сертификатлар тақдим этилгандан сўнг ишчи орган томонидан тақдим этилган сертификатнинг амал қилиш муддатини тасдиқлаш мақсадида йилига камида бир маротаба Зарур амалиётлар (GxP) талаблари бўйича инспекция назорати ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармонига асосан, 2022 йил 1 апрелдан фармацевтика соҳасида янги ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари мос равишда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)», «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» ва «Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)» талабларига мувофиқ равишда ташкил этилиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech