Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Нима учун шифокорлар айнан оқ халат қиядилар? Халат сўзининг маъноси нимани англатади?

Оқ халат кийган одамни кўрганимизда, биз дарҳол тиббиёт муассасаси ходими билан муомала қилаётганимизни англаймиз. Тиббиёт ходимлари нега оқ халат кийишини биласизми? Ушбу махсус уст кийим пайдо бўлганига унча кўп вақт бўлмаганлигини биласизми?

Aтрофдаги ҳамма биладики, кўплаб касбларнинг ўзига хос махсус уст кийими бор: тиббиёт ходимларида, денгизчиларда, темир йўл ишчиларида, ҳарбийларда. Ҳозирда шифохона ва поликлиника ишчиларини оқ халатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Aлбатта, бугунги кунда ранглар ва моделларда турли хил фарқлар мавжуд, аммо фақат оқ халат, онгли равишда, бизда ишонч туғдиради - бу шифокор - у ёрдам беради.

Қизиқарли томони шундаки, “халат” сўзи араб тилидаги  “hil at” сўзлар бирикмасидан олинган бўлиб, “шарафли либос” деган маънони англатади.

Тарихга кичик саёҳат

Оқ халатлар ҳақидаги илк маълумотлар XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган. Илгари, тиббий ёрдам кўрсатадиган барча шифокорлар ва уларнинг ёрдамчилари оддий матодан ёки резинадан фартук кийиб юришган. Керак бўлганда қўлқоп кийишган. Ҳозирга қадар шифокорларни кийими орқали эмас, балки қилган ишлари орқали танишган.

XIX асрнинг иккинчи ярмида, яъни 60-йилларда Aнглиянинг Глазго шаҳрида истиқомат қилувчи жарроҳ-гигиенисти Жозеф Листер антисептика назариясини ишлаб чиқа бошлади ва кейинчалик у тиббиёт ҳамжамияти томонидан тан олинди. Яраларни даволашда у карбол кислотасини ишлата бошлади ва бир йўла оқ халатлар антисептик хусусиятларга эга деган назарияни ишлаб чиқди. Aйнан шу вақтдан бошлаб оқ халатлар даври бошланди.

Бу назария атрофида жуда кўп тортишувлар бўлган, аммо 1918-1919 йилларда Европада “испан гриппи” авж олиб, ўн миллионлаб одамлар ҳалок бўлганида, оқ халатлар тиббиёт ходимларининг ўзига хос белгисига айланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech