Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Нима учун яроқлилик муддати ўтиб қолган дорини ичиш мумкин эмас? Мутахассис жавоб берди

Яроқлилик муддати ўтиб қолган дори воситаларини қабул қилиш шифокорлар томонидан мутлақо тақиқланган. Қадоқдаги яроқлилик муддати узоқ ўрганишлар натижасида аниқланади ва унга амал қилиш шарт ҳисобланади.

“Дорилар қўлланмасида уларнинг хусусиятлари, ножўя таъсирлари ҳақида ёзиб қўйилади, ишлаб чиқарувчи беморларни бу ҳақида аввалдан огоҳлантиради. Агар дори воситасини қабул қилаётган одамда аввал маълум бўлмаган бирор ножўя таъсир кузатилса ҳам, ишлаб чиқувчи жавобгарликка тортилади”, дейди мутахассислар.

Экспертлар дориларнинг нафақат яроқлилик муддати, балки сақлаш қоидаларига ҳам амал қилишни тавсия этадилар. Дориларни керакли ҳарорат, ёруғлик даражаси таъминланган жойда сақлаш шарт.

Дорининг яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлаб чиқарувчи дори сифати учун жавобгар ҳисобланмайди. Дори воситаси ўз хусусиятларини йўқотиши ва хавфли реакцияларга сабаб бўлиши мумкин. Бундай дори воситасини қабул қилиш саломатликни хавф остида қолдириш билан баробар бўлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech