Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ниқоб коронавирус тарқалишини 40 фоизгача секинлаштириши мумкин

Маска тақишни канда қилманг.

Тиббий ниқоб тақиш масаласи бошида роса баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Яъни аввалига аксарият тиббиёт мутахассислари ҳам маска унчалик фойда бермайди, дейишди. Ҳатто Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам касаллар ва тиббиёт ходимлари тақишигина мақсадга мувофиқ деб юрди. Аммо кейинчалик кўпчилик, жумладан, ЖССТ ҳам ўз тавсияларини ўзгартирди. Чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шаҳарни бутунлай ёпиб қўйиш, самоизоляция билан бирга, оддий қўлбола маска тақишнинг ўзи ҳам коронавирус билан касалланишнинг кескин камайишини кўрсатди.

Масалан, Германиянинг Меҳнат иқтисодиёти институти тадқиқотчилари ниқоб тақиш самарадорлигини аниқлади. Маска коронавирус тарқалишини 40 фоизгача секинлаштириши мумкин.

Олимлар биринчилардан бўлиб жамоат транспортида ва дўконларда ниқоб кийишнинг мажбурий тартибини жорий қилган Германиянинг Иена шаҳридаги эпидемиологик вазиятни ўрганишди. Маълум бўлишича, 20 кун ичида Иенада янги ҳолатлар сони 25 фоизга, 60 ёшдан ошган одамлар орасида эса 50 фоизга камайди. Бу тартибни кечроқ жорий қилган аҳоли яшаш пунктларида вирус жадал тарқаган. Айниқса, йирик шаҳарларда масканинг самараси яққол сезилган.

Худди шундай тадқиқотни британиялик олимлар ҳам ўтказишган. Унга кўра, агар аҳолининг камида 50% маска тақса, коронавирус Р0 (базавий репродуктив сон) бирдан паст бўлар экан. Соддароқ тушунтирилса, коронавирус юқтирган 10 кишидан вирус юқтирганлар сони 10 нафардан камроқ бўлади.

Демак, кун иссиқ, нафасим қайтаяпти, демасдан, то вакцина чиқиб, оммалашмагунча, маска тақишни канда қилмаслик лозим.

Яхши янгилик. Британиялик олимлар дексаметазон стероиди коронавирус оғир ўтаётган беморларга ёрдам беришини аниқлашди. Улар мазкур препаратни 2 мингдан ортиқ беморда синовдан ўтказишди. Маълум бўлишича, мазкур дори сунъий нафас олиш аппарати(ИВЛ)да бўлган беморларда ўлим рискини 40%дан 28%га, кислород маскасида бўлган беморларда эса 25%дан 20%га камайтирган. Дексаметазон билан даволаш 10 кун давом этиши мумкин. Дори касалликнинг енгил формаси билан оғриганларга ёрдам бериши эҳтимоли кам.

Маска тақишни канда қилманг!

Манба

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech