Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

“NOVO FARM KOMPLEKT” МЧЖ лицензиясининг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатиб қўйилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда Навоий вилоятида жойлашган “NOVO FARM KOMPLEKT" МЧЖ фармацевтика маҳсулотини ишлаб чиқариш корхонасида аниқланган лицензия талаб ва шартларини бузилиш ҳолатлари бўйича унга дори воситаларини ишлаб чиқариш учун учун берилган 2016 йил 30 сентябрдаги 13644 рўйхат рақамли рақамли лицензиянинг амал қилишини 3 ой муддатга тўхтатиб қўйишни сўраб Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво ариза суднинг 2021 йил 5 августдаги 4-1001-2122/24254-сонли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва “NOVO FARM KOMPLEKT” МЧЖга фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатиб қўйилди.

Шу билан бирга, Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси барча фармацевтик лицензиатларни фармацевтика фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб ва шартларини бузилишига йўл қўймасликлари тўғрисида яна бир бор огоҳлантиради.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech