Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"NOVUGEN PHARMA" МЧЖ корхонаси йилига 770 минг дона дори воситалари ишлаб чиқаради

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Сидарё тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Сардор Давлятов томонидан "NOVUGEN PHARMA" МЧЖ фаолияти ўрганилди.

Бугунги кунда тумандаги қатор инвестиция лойиҳалари қатори "NOVUGEN PHARMA" МЧЖ корхонаси ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Корхонанинг лойиҳа қиймати 5 млн долларни ташкил қилади. Ускуналар Хитой давлатидан олиб келиган бўлиб, корхонада йилига 770 минг дона дори воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга. 100 та иш ўрни яратилган.

Маҳсулот экспорти учун Қирғистон ва Тожикистон республикалари билан шартномалар тузилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech