Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Оҳангарон туманида 2 млрд сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ва Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлими ЙПХ ходимлари  билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида Намангандан Тошкентга олиб кирилиши режалаштирилган ноқонуний дори воситалари муомаладан олинди. Дори-дармонларнинг бирламчи баҳоси 2 миллиард сўмга тенглиги ҳамда ушбу воситалар COVID-19 инфекция ва бошқа касалликларга қарши дорилар эканлиги аниқланган.

Кеча 28 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли С.Х. ҳамда 34 ёшли А.Ў. бошқарувидаги "Lacetti" Намангандан Тошкент томон ҳаракатланади. Ҳаракат давомида автотранспорт воситалари «Чинор» ЙПХ масканида холислар иштирокида кўздан кечирилади. Кўздан кечириш вақтида автотранспорт воситаларининг юкхона ва салонида бирламчи тахминий нархи 2 миллиард сўмга тенг бўлган, бир неча турдаги дори воситалари ҳеч қандай ҳужжатсиз Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланди ва расмийлаштирилиб олинган.

Қўлга олинган шахслар билан олиб борилган суриштирув давомида, улар ушбу дори-воситаларини таниши – Наманган шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган С.А. Тошкент шаҳрига олиб бориб бериш учун буюртма сифатида олганликлари аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech