Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Олимлар аввалгилардан ҳам юз баробар кучлироқ антителани аниқлашди

Амстердам университети тиббиёт маркази тадқиқотчилари СОВИД-19 билан касалланиб чиққан мижозда вирусга қарши янги, янада кучлироқ антителани аниқлашди.

Ундаги антитела аввал коронавирусга чалинган беморларда пайдо бўлган антителадан ҳам бир неча баробар кучли бўлиб чиқди, деб хабар қилади НЛ Тимес нашри врачлар берган маълумотга таяниб.

Олимлар коронавирусни даволайдиган дорини яратишда қўл келадиган иккита протеинни топишди. «Ушбу янги антитела аввалгиларидан юз баробар кучли», - дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари доктор Марит ван Гилс.

Хабарда таъкидланишича, агар антитела шунчалик кучли бўлса, демак касалликни самарали даволаш учун у камроқ талаб этилади, бу эса антителани ишлаб чиқариш арзон бўлади, деганидир.

“Биз СОВИД-19га чалинган беморларнинг қонидан олинган барча антителани лабораторияда тестдан ўтказдик ва энг кучли вариантларини ажратиб олдик”, - деди шифокор.

Навбатдаги қадам антителани қўллашда унинг хавфсизлигини исботлашдан иборат. Аввал бошда лабораториядаги ҳайвонларда тест ўтказилади. Агар тест муваффақиятли ўтса, кейин одамларда синаб кўрилади. Доктор ван Гилс инсонларда синаб кўриш келаси йилнинг бошидан бошланиши мумкинлигига умид билдирди. Шундан кейингина, кенг кўламда ишлаб чиқаришга киришилади, дейди у.

Амстердамлик тадқиқотчилар СОВИД-19дан даволаниб чиққан беморларнинг қонини тестдан ўтказиш ва янада кучлироқ антителани топиш йўлидаги сайʼ-ҳаракатларини келгусида ҳам давом эттириш ниятида. Улар антителалардан ўзига хос «коктейль» яратишмоқчи. Бу коронавирусга чалинишнинг олдини олувчи вакцина каби қисқа муддатда таъсир кўрсатувчи восита бўлиши лозим, дейди олимлар.

Манба: УзА

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech