Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4554-сон қарори билан тасдиқланган 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси доирасида 2021 йил якунлари бўйича қуйидаги натижаларга эришилди.

I.Ишлаб чиқариш.

2021 йил маҳаллий корхоналар томонидан умумий қиймати 3,6 трлн.сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 29 фоизга ўсди.

II.Фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказиш ва стандартлаштириш бўйича.

2021 йил якунлари бўйича давлат рўйхатидан ўтган маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг сони 3 665 тани ташкил этди шундан, 3 184  та дори воситалари, 386 номдаги тиббий буюмлар ва 95 номдаги тиббий техника воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

III. Фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари.

2022 йил 1 январь ҳолатига республикамизда жами 221 та фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Улардан, 91 таси дори воситалари, 32 таси тиббий техника, 90 таси тиббий буюмлар ва 8 таси дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга, 140 та дорихоналар дори воситаларини тайёрлашга ихтисослашган.

Шу билан бирга, 616 та улгуржи реализация билан шуғулланадиган ташкилотлар ва 15790 та дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи дорихоналар ва уларнинг филиаллари мавжуд.

IV.Референт нарх шакллантириш тизими бўйича.

Тиббиёт амалиётида қўлланишга руҳсат этилган ва Uzpharminfo.uz ахборот тизимига савдо номи, дозаси, шакли ва  қадоқдаги сонини ҳисобга олган ҳолда киритилган дори воситаларнинг умумий рўйхати 32 989 тани ташкил этади. 2020 йилдан то бугунги кунга кадар 10 023 та дори воситаларининг чекланган, улгуржи ва чакана нархлари кайд этилди. Шундан, маҳаллий дори воситалари 2 951 тани, хорижий (импорт) дори воситалари 7 072 тани ташкил этади.

V.Инвестиция фаолияти бўйича.

Соҳада инвестиция дастурига киритилган 36 та инвестицион лойиҳалар доирасида 2021 йил 97,5 млн. доллар инвестиция маблағлари (шу жумладан, 31,7 млн. долл. тўғридан-тўғри инвестициялар) ўзлаштирилди (режага нисбатан 100 фоиз) ҳамда умумий қиймати 70,7 млн. долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 862 та янги иш ўринлари яратилди.

VI.Cавдо айланмаси бўйича.

Экспорт. 2021 йилда 70,2 млн. долл. фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари экспорти амалга оширилди. Прогнозга (40 млн. долл.) нисбатан режа 175,5 фоизга бажарилди.
Импорт. 2021 йилда республика ҳудудига 1,26 млрд. долл. дори маҳсулотлари импорт қилинган.

VII. Халқаро стандартларни жорий этиш бўйича.

221 та фармацевтика корхонадан 95 таси (42 фоизи) халқаро ва миллий стандартлар жорий қилган, жумладан 59 та корхонада ISO 9001:2008, 6 та корхонада ISO 13485 халқаро стандарти, 30 та корхонада Ўзбекистон давлат стандарти (GMP) жорий қилинган.

VIIIХалқаро ҳамкорлик бўйича.

2021 йилнинг ўтган даврида 30 дан ортиқ Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда ўтказилган форум, кўргазма, саммит ва бошқа тадбирларда Агентлик иштирок этиб шулардан 15 дан ортиқ форум ва кўргазмалар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иштироки таъминланиб, жами 18 та меморандум ва битимлар имзоланди.

Мурожаатлар билан ишлаш, ОАВ фаолияти.

2021 йил Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига жисмоний ва юридик шахлардан жами 544 та мурожаат келиб тушди. Шундан 124 та мурожаат қаноатлантирилди, 355 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди, 30 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга йўналтирилди.

2021 йил давомида ОАВда соҳага оид 158 марта чиқиш қилинди. 2 та матбуот анжумани, 10 та пресс-турлар ташкил этилди. Матбуот хизмати томонидан йил давомида Aгентликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва телеграмдаги канали орқали умумий 4 565 та пост нашр қилинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech