Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Ўзбекистон давлат мадҳияси – ғуруримиз фахримиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан, жорий йилнинг 10 декабр санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Агентликнинг Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директор маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова ташаббуси билан "Ўзбекистон давлат мадҳияси – ғуруримиз фахримиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир Агентлик жамоасининг давлатимиз мадҳиясини ижро этилиши билан бошланди. Шундан сўнг учрашувга меҳмон сифатида таклиф қилинган Тошкент фармацевтика институтининг ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчи Юлдуз Хусанбаева "Ўзбекистон давлат мадҳияси – ғуруримиз фахримиз" мавзусида маъруза қилди. Маъруза давомида Давлатимиз мадҳиясининг яратилиш тарихи ва Давлат суверенитетининг рамзи сифатида қабул қилиниши юзасидан қизқарли маълумотлар тақдим қилинди.

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI Сессиясида қабул қилинган бўлиб, Давлат мадҳиясининг сўзи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансуб, мусиқасини эса бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов ёзган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech