Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон фуқороларига 1 июндан бошлаб пиёда юрганлиги учун пул тўланади

"Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур фармонга мувофиқ, 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари пиёда юрганликлари учун пул ишлашлари мумкин.

Бунда:

☑️ бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўм;
☑️ бир ойда бир марта туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўм, ҳудудлар бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади;

Маълумот учун, «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси 10 майдан тест режимда ишга туширилган бўлиб, 2021 йил 1 июндан бошлаб платформа тўлиқ ишга туширилади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бу платформа Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялар  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакили Умид Ражабовнинг маълум қилинишича, илова телефонда юкланади ва онлайн тизимда ишлайди. Унда шахсга тегишли маълумотлар (исм-шарифи, бўйи, вазни, ёши) киритилган ҳолда рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтилгач старт тугмаси босилади ва 10 минг қадам ва ундан ортиқ юрилса, маълумот яратилган махсус базада кўринади. Шу маълумот асосида фуқаронинг электрон ҳамёнига маблағ келиб тушади.

Соғлом турмуш тарзи билан шуғулланувчи шахсларга бериладиган ушбу тўловлар алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилган йиғимдан олинади. Хусусан, йиғим маҳсулот миқдорига қараб энг ками 500 сўмдан бўлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech