Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг 6-мажлиси йиғилиши доирасида бизнес форум бўлиб ўтди

Бугун Тошкентнинг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг 6-мажлиси йиғилиши доирасида бизнес форум ўз ишини бошлади. Тадбирни  Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов очиб бериб йиғилганларни самимий қутлаб мамлакатларимиз ўртасида инвестициявий, савдо, нефть-кимё ва кимё саноати, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва туризм соҳаларидаги манфаатли шериклик истиқболлари, шунингдек, ушбу йўналишда қўшма лойиҳаларнинг бугунги  ютуқлари ҳақида маълумот берди ҳамда  форумда   ҳамкорликда амалга ошириш лойиҳаларига катта умид билдирди.

Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бошқаруви аъзоси Манфред Грундке хам сўзга чиқиб немис компаниялари, банк-молия институтлари иштирокида ҳамкорлик натижасида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши тузилзилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга томонларнинг интилиши қатъий эканини таъкидлади.

Форумда қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича қатор битимлар имзоланди. Хусусан, Агентлик томонидан «Edison Technologies GmbH» компанияси билан фармацевтика йўналишида “бир марталик тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга кўйиш ва лойиҳанинг техник иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech