Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди

Фармакопея — бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир.

Замонавий фармакопеяларинг асосий вазифаси — дори воситалари сифатига умумий талабларни, шунингдек фаол фармацевтика субстанциялари, тайёр дори воситалари, ёрдамчи моддалар, реактивлар, реагентлар ва шу кабиларга қўйиладиган алоҳида сифат стандартларини белгилашдан иборатдир.

Бугунги кунда амалда бўлган ЖССТнинг “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси”га кирган мамлакатлар рўйхатида 57 та мамлакат, жумладан 3 та ҳудудий фармакопея органлари (ЕИ, ЕОИИ ва Африка мамлакатлари) ва 1 та ЖССТ (халқаро фармакопея) акс эттирилган бўлиб, 2021 йил декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу индексга киритилгандир.

Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди.

Мазкур жилддан ўрин эгаллаган фармакопея мақолалари ва бошқа маълумотлар ҳақида ушбу ҳаволада батафсил ўқишингиз мумкин.

Давлат маркази матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech