Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон Туркманистонга дори воситаларининг экспортини қарийб 29 бараварга оширди

Давлат Статистика қўмитасининг маълумотига кўра жорий йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатларга қиймати 11,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори воситаларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 млн. АҚШ долларига ёки қарийб 4 бараварга ошган.

Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон дори-дармон маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қирғизистон – 3,4 млн
Қозоғистон – 2,1 млн
Афғонистон – 1,5 млн.
Туркманистон – 1,2 млн
Тожикистон – 1,1 млн
Туркия – 956,7 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон 8 ой давомида 55 та хорижий давлатлардан 565,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармон импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 млн. АҚШ долларига кам.

Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон дори-дармон маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Ҳиндистон – 102,9 млн.
Россия – 59,9 млн.
Украина – 46,1 млн.
Латвия – 46,0 млн.
Хитой – 34,1 млн.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech