Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлиги ва норматив ҳужжатлардаги ўзгаришлар муҳокама қилинди

2021 йилнинг 24 март куни Ҳиндистон Республикасининг  Тошкентдаги элчихонаси ва Ҳиндистон хукумати Савдо саноат вазирлиги ҳузуридаги Ҳиндистон фармацевтика маҳсулотлари экспортини ривожлантириш Кенгаши билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлиги ва норматив ҳужжатлардаги ўзгаришлар” мавзусида вебинар учрашув бўлиб ўтди.

Вебинарда Ҳиндистон фармацевтика маҳсулотлари экспортини ривожлантириш Кенгаши бошқарув масаласи бўйича директори Лакшми Прасанна, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси  Дилшод Ахатов, “Shayana Farm” компанияси бош директори иштирок этди.  

Тадбирда иштирок этган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Директор ўринбосари Алишер Темиров “Ўзбекистон Республикаси ва  Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги фармацевтика соҳасидаги алоқалар ва охирги йилларда қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида тақдимот ўтказди.

Шунингдек, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази мутахасислари  ҳам “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусидаги тақдимот билан иштирок этдилар.

Вебинар якунида икки томон мустаҳкам алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech