Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ва Хитойнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги давом этади.

Маълумки, жорий йил 18-19 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга давлат ташрифи бўлиб ўтди. “Марказий Осиё - Хитой” форматидаги саммитда иштироки доирасида Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Хитой ишбилармонлари иштирокида Бизнес форум ташкил этилди. Ўзбекистон Президентининг ташрифи доирасида қўшма ишбилармонлик тадбирлари ҳам муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Саммитда шунингдек, Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари ҳам фаол иштирок этишди. Жумладан; “HaemaTech” XK МЧЖ, “TENT HOUSE GROUP” компанияси, “Botanic Herbs” МЧЖ раҳбар ва мутахасиссларидир. Форум доирасида “Botanic Herbs” МЧЖ ҳамда Хитойнинг “Xinjiang Tianshang Pharmaceutical Industry Co., Ltd ўртасида
100 млн. АҚШ долларлик меморандум имзоланди. Лойиҳа ишга тушиши натижасида сувсиз 20 минг гектар майдонда тўлиқ экспортбоп маҳсулот етиштирилиб, мавсумий 5000 та доимий 1000 та иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, Хитойниинг Сиан шаҳрида Ўзбекистон Хитой маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Қўргазма доирасида 10 дан ортиқ тадбиркорлар 200 дан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок этишди. Кўргазмада Хитой давлатида талаб юқори бўлган Ўзбекистонда ўсадиган доривор ўсимликлар кўргазмаси бурчаги ҳам ташкил этилди. Кўргазма доирасида ҳам Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори билан хитойлик тадбиркорлар ўртасида меморандум, келишувлар имзоланди.
Жумладан, Хитойнинг “Haematech” корхонаси Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхонаси қуриш таклифини билдирди. Ундан ташқари “China Meheco Group” Co., Ltd корхонаси ҳам Зангиота туманида жойлашган Фарм Кластер ҳудудидан ишлаб чиқариш корхонаси қуришга келишиб олинди.
Хитойлик тадбиркорлар томонидан 228 та 546 млн. долларлик лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, соҳада яна 20 та 1034 млрд. долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech