Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сингапур 30 дона кислород концентраторини Ўзбекистонга беғараз асосда тақдим этди

Сингапурнинг “Temasek Foundation” фонди 30 дона “Yuwell 7F-5” кислород концентраторини беғараз асосда тақдим этди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди. 22 июль куни юкларни Ўзбекистон томонига расмий топшириш маросими бўлиб ўтди.

Кислород концентраторини мамлакатимизга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий жараён Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси томонидан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 июль куни ўтган Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар масалаларига бағишланган видеоселектордаги топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.

Цингапур томонининг 30 та кислород концентраторини етказиб бериш бўйича қарор Ўзбекистонда COVID-19 га қарши комплекс чора-тадбирлар ва қатъий ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўз вақтида ва манзилли кўрсатилган ёрдам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон тиббий муассасаларининг самарали фаолият юритиши учун тақдим қилган иккинчи инсонпарварлик ёрдамидир. Бундан олдин Сингапур мамлакатимизга 5 минг дона ПЦР тест тизимларини юборган эди. Ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш учун 22 июль куни "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан Шанхай шаҳри орқали рейс ташкил қилинди. Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кислород концентраторларини қабул қилиб олди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech