Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзфармагентлик ходимлари соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратмоқда

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойиллари ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Агентликнинг барча таркибий бўлинмаларидан ходимлар иштирок этди.

Йиғилишида соғлом турмуш тарзига риоя этиш, тўғри овқатланиш тамойиллари ва жисмоний фаолликни оширишга бағишланган маърузалар тингланди. Хусусан, ҳаёт ва меҳнат тарзининг фаоллиги, саломатлик кўп жиҳатдан қандай овқатланишга боғлиқлиги ҳақида гапирилди.

Кунлик овқатланиш қуввати, одамнинг кунлик сарфлайдиган энергиясига мос келиши соғлом овқатланишнинг муҳим жиҳати ҳисобланиши урғуланди.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳам инсон саломатлигини белгиловчи омилларнинг 50 фоизи унинг овқатланиши ва ҳаёт тарзига боғлиқлигини таъкидлашади.

“Соғлом бўлиш учун сув ичинг! Сув организмда кечадиган барча жараёнлар: ҳужайра, тўқима ва аъзоларнинг асосини ташкил қилиб, тана ҳароратини бошқаради. Ҳужайраларга озуқавий моддалар, кислород ва глюкозани етказиб беради. Мушакларни мустаҳкамлашга ва бўғимлар эластик бўлишига ёрдам беради, ҳазм қилиш жараёнини бошқаради. Тана вазнига қараб инсон кунига 2-3 литр сув ичиши лозим”, - дейди Агентлик ходимларидан бири, триатлон спорти ишқибози Ирина Шеина.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech