Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“O'zLiDeP PRESS KLUB"нинг 37-сони "Фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғида келгуси 5 йилда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирларни жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 26 январь куни “O'zLiDeP PRESS KLUB"нинг 37-сони "Фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўтказилди.

Мазкур пресс-клубда Инвестициялар ва ташиқ савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Ҳусанов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров, "Tashkent Pharma Park" кластерини ривожлантириш дирекцияси директори ўринбосари Азиза Турсунходжаева шунингдек, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармокология қўмитаси раиси Саидамир Саидовлар иштирок этишди.

Тадбир давомида жорий йилнинг 21 январ санасида имзоланган "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-55 сон Президент фармони ва унда белгиланган вазифалар ва уларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбилар ҳақида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Х съездидаги нутқида келгуси 5 йилда мамлакатимизда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш миқдорини 80 фоизга етказиш, замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналарини ташкил этиш ва мавжудларини янада ривожлантириш белгиланган эди.

Пресс-клубнинг тўлиқ вариантини қўйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech