Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Пандемия даврида дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти масаласида йиғилиш ўтказилди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида пандемия даврида дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти масаласи юзасидан махсус йиғилиш ўтказилди.

Тошкент вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси томонидан ўтказилган мазкур йиғилишда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Очилов Яшнар, Бекобод шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Насриддинов Илҳомлар билан биргаликда Бекобод шаҳар ва туман ДПМ мутахассислар, Бекобод шаҳар ва туманларидаги фаолият юритаётган фармацевтик маҳсулотларни чакана реализация қилувчи дорихона раҳбарлари, мудирлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Тадбир давомида Тошкент вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Сахоб Омилов йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика соҳасидаги қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва унда белгиланган талаблар юзасидан тушунтириш берди, хусусан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибига қатий риоя қилиш, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилганлик учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирилди. 

Йиғилишда шунингдек, пандемия даврида аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, қатанашчилардан келиб тушган саволларга атрофлича жавоб қайтилди ва иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазалари билан Тошкент вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмасига мурожаат этишлиги мумкинлигини таъкидланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech