Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Покистоннинг 2 фармацевтик компанияси билан англашув меморандумлари имзоланди

Покистоннинг "ZAFA PHARMACEUTICAL LABORATORIES PVT.LTD” ва “MEDIZAN Laboratories” компаниялари билан англашув меморандумлари имзоланди

Куни кеча пойтахтимиздаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми доирасида вазирлик ва идоралар, саноат уюшмалари ҳамда Ўзбекистон ва Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида "B2B" учрашувлари ўтказилди.

Музокаралар якунида фармацевтика йўналишида келгусида йўлга қўйилиши мумкин бўлган ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистон Республикасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда икки мамлакат ўртасида фармацевтика маҳсулотлари айланмасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Покистоннинг 2 етакчи фармкомпаниялари "ZAFA PHARMACEUTICAL LABORATORIES PVT.LTD” ва “MEDIZAN Laboratories” компаниялари билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўртасида англашув меморандумлари имзоланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech