Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Пойтахтимизда тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун мавжуд бўш иш ўринларга “меҳнат ярмарка”си ўтказилди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан, шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ҳамда шаҳар бандлик бош бошқармалари ҳамкорлигида ишсиз фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида, жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун мавжуд бўш иш ўринларига “меҳнат ярмарка”си ўтказилди.

Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган бугунги тадбирда Соғлиқни сақлаш тизимидаги бир қатор ташкилотлар билан биргаликда "ANVAR FARMSERVIS" MCHJ (А5) дорихоналар тармоғи 50 бўш иш ўрни, "NIKA FARM SERVIS" MCHJ (OXYmed) дорихоналар тармоғи 150 бўш иш ўрни ҳамда “GRAND PHARM TRADE" MCHJ дорихоналар тармоғи 100 бўш иш ўрни билан иштирок этишди.

"Шаҳримиз аҳолиси бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар учун бугунги тадбирнинг ўрни ўзига ҳос аҳамиятга эга" - дейди Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Жуманиёзов. - "Ишонаманки, бугунги ярмарка меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар ва тиббиёт соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган юртдошларимиз учун қулай имкониятдир".

Таъкидлаш жоиз, Тошкент шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу тадбирда Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент педиатрия институти, Тошкент фармацевтика институтининг битирувчи талабалари ва шаҳримиз аҳолиси мавжуд ҳамда янги яратилаётган иш ўринлари билан яқиндан танишиб, иш берувчилар томонидан талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқа масалаларда керакли маълумотларга эга бўлишди.

Бугунги ярмаркада иштирок этолмаган талабгорлар учун маълумот:

▪️ "ANVAR FARMSERVIS" MCHJ (А5) дорихоналар тармоғидаги бўш иш ўринлари масаласида (90) 120-45-75, (71) 200-20-40;
▪️ "NIKA FARM SERVIS" MCHJ (OXYmed) дорихоналар тармоғидаги бўш иш ўринлари масаласида (93) 181-06-96 ёки @rabotaOXYmedbot телеграм ботига;
▪️ "GRAND PHARM TRADE" MCHJ дорихоналар тармоғидаги бўш иш ўринлари масаласида (93) 589-58-50, (99) 010-51-55 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech