Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Пойтахтимизда Хитой-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикасида Хитой-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт марказининг очилиши бўлиб ўтди. Марказнинг мақсади тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида Ўзбекистон Республикаси томонидан таклиф этилаётган инвестициявий имкониятларидан фойдаланиш.

Хитойлик шифокорларнинг бир қоидаси бор, улар -“беморни касал бўлишидан олдин даволаш лозим”, дейишади. Даволашда бешта мумтоз қоидалар  Хитой анъанавий тиббиётининг асосий мезони.

Мумтоз қоидаларидан биринчисида – “шифокор  касалликни эмас инсонни даволаши зарур”, деб таъкидланади. Хитойлик шифокор беморни даволашга алоҳида меҳр, диққат, эътибор ва фавқулодда бир юқори масъулият билан ёндашади. Ва бу ёндашув ҳозирги замон тиббиётига ҳам қоида бўлиб қолиши керак.

Шуниси эътиборлики марказни энг замонавий тиббий ускуналар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Йилин-Багунинг ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Фермерлик саноатини ривожлантириш агентлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбар, мутахассислари очилиш маросимида қатнашдилар.

Жиангхи университети Хитойнинг етакчи ихтисослашган университетларидан бири бўлиб, Хитой анъанавий тиббиёти соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, оғир ва даволаб бўлмас касалликлар профилактикаси ва даволаш соҳасида илмий-тадқиқот ишланмалари билан шуғулланади.

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда сўнгги ярим асрда хитойликларнинг ўртача яшаш умри қариб 40 ёшга ортган. Бу эса катта ва жиддий ютуқ. Хитой анъанавий тиббиётининг тажрибаси билан бирга замонавий тиббиёт ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиши натижаси. Бу натижалар юртимиз аҳолиси саломатлиги учун хизмат қилса ажабмас.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech