Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Профессор Шомансур Сагдуллаев COVID-19 пандемиясида «Рутан» препаратини қўллаш мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди

Бугунги кунда вирусли инфекцияларга қарши курашиш бўйича қўлланилаётган чора-тадбирлар орасида COVID-19 пандемияси таъсирини камайтириш учун дори-дармонлар билан даволаш салмоқли ўрин эгаллайди. Афсуски, ҳозирда дунёда коронавирус инфекцияси қўзғатувчисининг нафас йўллари орқали ҳужайрага кириб боришини камайтирадиган, вирус кўпайишини сусайтирадиган ёки соғлом ҳужайраларга киришининг олдини оладиган ўзига хос антивирус препаратлар етарли даражада эмас. Бу ҳол беморларда коронавируснинг ёндош касалликлар билан бирга келиши билан кузатилади, дори-дармон орқали даволашни янада қийинлаштиради. 25 фоизгача беморларда COVID-19нинг оғир шакли орқали юзага келиши даволаш самарадорлигини янада пасайтиради. Шуни ҳисобга олган ҳолда янги вирусга қарши кашф қилинадиган препаратлар бир пайтнинг ўзида ёндош касалликларга ҳам самарали таъсир кўрсатиши муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг акад. А.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти директори, академик Ш.И. Салихов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилган «Рутан» препарати интерферон индукторларини фаоллаштирувчи таъсирига эга бўлиб, гриппга қарши восита сифатида 2015 йилда клиник синовдан муваффақиятли ўтган ва тиббиёт амалиётида бугунги кунгача қўлланилиб келинмоқда.

«Рутан» Rhus coriaria (Тотум) ўсимлигидан ажратиб олинган препарат бўлиб, грипп вирусининг турли штаммларига жумладан SARS-Cov-2га самарали таъсир кўрсатган.

Коронавирус пандемияси туфайли «Рутан» препарати Хитой Фанлар Академиясининг Шинжон техник физик-кимё институти ёрдамида Шанхай Материя Медика институтида in vitro усулида тажрибалар олиб борилган. Препаратнинг заҳарлилик даражаси IV синфга мансублиги бошқа вирусга қарши препаратларга нисбатан кам заҳарлилигини намоён қилган. Шу билан бир қаторда унинг in vitro усулида SARS-Cov-2 вирусини 3CL гидролазаларини ингибирлаш даражаси 78,3 % тенглиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекцияси ва бошқа нафас йўли касалликларининг енгил турлари билан оғриган, тор доирадаги беморларда клиник тадқиқотлар ўтказилганда назорат гуруҳи беморларига Полиоксидоний, Спирулин, Сермин ва Иммун препаратлари ҳамда «Рутан» препаратини қабул қилган беморларда касалликнинг 5-кунига келиб, мос равишда 57,1% ва 73,3% га ижобий таъсир кўрсатган. Олинган натижаларга асосланиб, Рутан препарати ҳозирги кунда қўлланилиб келинаётган юқоридаги препаратларга нисбатан 16,2 % га самарали таъсир кўрсатган. Бу хулосалар интерферон индуктори фаоллаштирувчи препарат сифатида коронавирус инфекциясига қарши профилактик мақсадда қўллаш имконини бериши мумкин.

Бутун дунёда COVID-19 янги вирус сифатида тан олинган. Ушбу вирусга қарши янги дори воситаларини яратиш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бироқ, ҳозирги кунгача вирусга тўғридан–тўғри таъсир қилиб, фаолиятини батамом тўхтатувчи препарат кашф қилингани йўқ. Бир қатор олимларнинг фикрига кўра, COVID-19 оғир шакли бўлган беморларда C-реактив оқсил, α-ўсма некроз омили, интерлейкинлар ва бошқа бир қатор биологик фаол моддалар, гиперкоагуляция ва қон томир зарарланиши аниқланган. Турли цитокинларнинг активланиши цитокин «бўрони» юзага келиши билан бирга кечади. Касалликнинг намоён бўлиши, COVID-19 билан оғриган беморда ўткир респиратор дистрес синдромининг шаклланишига сабаб бўлади. Ушбу вазиятда COVID-19 билан оғриган беморларга иммунодепрессантларни буюриши керак деган хулосани беради.

Келажакда Рутан препаратини COVID-19 нинг енгил ва оғир даражасидаги вирусга қарши таъсири бўйича, тўлиқ ҳажмда, илмий изланишлар ва клиник синовларни олиб борилиши натижаси кенг миқёсида қўлланилишига асос бўла олади.

Рутан препаратининг субстанцияси ЎзР ФА акад. А.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти ҳамда дори шакли Хитой-Ўзбекистон Илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Ишланма Биоорганик кимё институтининг амалиётга татбиқ қилаётган навбатдаги препарати. Биз жамоани қўлга киритган ютуқлари билан табриклаймиз.

ЎзР Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги
«Фармакология ва фармацевтика фанлари»
бўйича Илмий-техник кенгаш раиси
ЎзРФА акад. С.Ю.Юнусов номли
Ўсимлик моддалари кимёси
институти директори
тех.ф.д., профессор Шомансур Шохсаидович​ Сагдуллаев

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech