Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Пскент туманида Афғонистон билан ҳамкорликда заъфарон ўсимлиги етиштирилиши йўлга қўйилди

Эндиликда сафсаргулдошлар оиласига мансуб туганак пиёзли ўсимлик Пискент туманида ҳам етиштирилмоқда. «Turon Bizness Limited» масъулияти чекланган жамияти жаҳон бозорида юқори баҳоланадиган заъфарон (шафран) ўсимлигини етиштириш фаолиятини йўлга қўйган.

Савдо-саноат палатаси Ахборот хизматининг маълумот беришича, туман ҳокимлигининг тегишли қарорига кўра, 2018 йилда мазкур корхонага шафран доривор ўсимлигини етиштириш учун 14,2 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳага кўра 2019 йилда мазкур ўсимлик уруғи Афғонистон давлатидан тажриба тариқасида Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган. Ҳозирги кунда ҳудуддаги 4 гектар ер майдонда мазкур ўсимлик етиштириб келинмоқда. Афғонистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион 400 минг долларни ташкил этган ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши ҳисобига амалга оширилмоқда.

Фақатгина қўл меҳнатини талаб қиладиган бу ўсимлик октябрь-ноябрь ойларида очилади. Ҳозир унинг айни гуллаган пайти.

Ҳар гектаридан 2 кг (1 кг. – 8-10 минг АҚШ доллари баҳосида) ҳосил олиниб, тадбиркор томонидан Туркия ва Эронга экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган. Ўсимлик етиштириш ҳажми ортгач, ушбу доривор ўсимликни Эрон, Покистон, Арманистон, Германия ва Саудия Арабистони давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳада 40 та доимий иш ўрни яратилган. Лойиҳа ҳажми кенгайтирилгач, корхонада қўшимча 200 та мавсумий иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech