Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сифати кафолатланмаган “Ламитор Torrent 50 МГ" дори воситасидан огоҳ бўлинг!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юртимиз дорихоналарида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган “Ламитор Torrent 50 МГ" дори воситаси реализация қилинаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. 

Дори воситаларининг улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи “INOM HEALTH CARE" МЧЖнинг мурожаатига кўра юқоридаги вазият ўрганилганда, ушбу ҳолат дорихона томонидан тақдим этилган фиксал ва товар чекларида ўз тасдиғини топган.

Ҳурматли юртдошлар ва соҳа вакиллари!

“Ламитор Torrent 50 МГ" дори воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллаш учун Давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳамда мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлигини маълум қиламиз. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, дори воситалари, тиббий буюмлари ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”га мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, лицензиянинг амал қилишини тугатишга олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech