Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қандай қилиб нафас олишдаги муаммоларни камайтириш ва тўғри нафас олиш мумкин?

Ухлаётганда тана йўналишини тўғри танлаш: тананинг уйқудаги жойлашуви нафас олишга таъсир қилади. Бошга ёстиқ қўйган ҳолда ёнбош бўлиб, оёқлар орасига ҳам ёстиқ қўйиб ухланса, умуртқа тўғри жойлашади. Бу ҳолатда нафас йўллари очилади ва хуррак отиш эҳтимоли ҳам камаяди.

Ҳаёт тарзида фақат яхши ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилиш: ўпка соғлигига эътиборли бўлиш, сигарет ва бошқа зарарли одатлардан узоқ бўлиш лозим. Фойдали масҳулотлар, антиоксидантларга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш керак. Шунингдек, хона ҳавосини доимий назорат қилиш ва тозалигига эътибор бериш керак.

Медитация машқларни қилиб бориш: бу ҳолатда стресс камаяди, нафас йўллари яхши ишлайди.

Тана ҳолатини тўғри тутиш: бунинг билан кўкрак ва умуртқа поғананинг йўналиши тўғри жойлашади. Тананинг тўғри ҳолатида инсон кўпроқ ва яхшироқ нафас олади.

Овоз чиқариб қўшиқ куйлаш: бу йўл билан инсоннинг нафас олиш тизими ва ўпка фаолияти яхшиланади. Сурункали нафас касалликлари бор инсонларга ҳам овоз чиқариб қўшиқ куйлаш тавсия этилади. Сабаби қўшиқ айтиш нафас етишмовчилигини қисқартиради ва нафас мускулларини кучайтиради.

Манба

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech