Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қарши шаҳрида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Кенг кўламли тадбирда нефт ва газ, кимё, фармацевтика, электроенергетика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, хорижий компаниялар ва меҳмонлар, шунингдек, йирик маҳаллий саноат корхоналари ўз маҳсулоти ва хизматларини стендлар орқали намойиш этишмоқда. Улар сафида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам бор.

Агентлик стендида Республикада фаолият юритаётган 8 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар жумладан, "DENTALS PHARMA" МЧЖ", "Kesh Unversal Mega Pharm" хусусий кохонаси, "Jurabek Laboratories" МЧЖ, "Nobel Pharmsanoat" МЧЖ, "Meros pharm" МЧЖ, "Замона Рано" МЧЖ, "Ketgut Silk" МЧЖ, “BURGUT FARM” оилавий корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган (150 дан ортиқ турдаги дори ваоситалар, 18 турдаги доривор гиёхлар ва 77 турдаги тиббий буюм ва тиббий техника) фармацевтика маҳсулотлари ўрин эгаллаган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ва уларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш имкониятлари борасидаги тақдимотлар саноат ярмаркасининг асосий мавзусига айланди. Мазкур саноат кўргазмаси вилоятдаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматлар учун янги шартномалар имзолаш ва харидорлар топиш имкониятини яратади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech