Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қашқадарё вилоятида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи илк корхона фаолият бошлайди

Қашқадарё вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Саидқул Холматовнинг хабар беришича, Қашқадарё вилояти Қарши туманида жойлашган "TRAST MED-FARM" хусусий корхонаси гален дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

«Мазкур корхона 2019 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда фармацевтика фаолиятининг дори воситаларини ишлаб чиқариш йўналиши билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3 млрд сўмдан иборат бўлиб, шундан банк кредити 1,5 млрд бўлса, компаниянинг ўз маблағи 1,5 млрд. Лойиҳа жорий йилнинг август ойида тўлиқ қувват билан ишга тушади. Натижада 17 та янги иш ўринлари яратилади. Ушбу корхона вилоятда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи илк корхонадир», – дейди С.Холматов.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатда фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қашқадарё вилоятида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи янги корхона фаолияти йўлга қўйилаётгани мазкур ислоҳотлари натижаси десак муболаға бўлмайди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech