Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қонун нормаларини қўллашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун нормаларини қўллаш масалалари бўйича  давра суҳбати ташкил этилди.

Фармагентликнинг Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Агентлик ва Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассислари иштирок этди. Суҳбатни Тошкент давлат юридик университети мутахассиси, ҳуқуқшунос Умаров Баҳром олиб борди.


Давра суҳбатида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари, ушбу қонуннинг қўлланилиш соҳаси, асосий тушунчалар, маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари, маъмурий тартиб-таомиллар принципларининг қўлланилиши, маъмурий иш юритиш иштирокчилари ва бошқа моддалари бўйича кенг тушунчалар берилди. Давра суҳбати якунида тингловчилар томонидан саволлар берилиб, маърузачи томонидан тушинтиришлар берилди.       

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech