Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Қонунчиликда “қонун ҳужжатлари” сўзлари “қонунчилик” сўзи билан алмаштирилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сон Қонун қабул қилинди.

Қонун “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун билан қонунчилик амалиётига киритилаётган айрим ўзгартиришларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилди. 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир.

Қонунчиликда “қонун ҳужжатлари” сўзлари “қонунчилик” сўзи билан алмаштирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech