Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қонунга хилоф равишда дори воситаларини сотган "JASUR PHARM MED" МЧЖ лицензияси бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида “JASUR PHARM MED” МЧЖга қарашли дорихонада қонунга хилоф равишда дори воситалари сотилаётганлиги ва тадбир натижасига кўра “Зардекс” 100 дона, "Регапен” 40 дона, "Карбамезипин-Ника” 1000 дона, “Карбалекс" 40 дона ва “Тропикамид” 150 дона дори воситалари борлиги аникланиб, ҳолислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 13-мавзе, 2-уй. 82-хонадон манзилида жойлашган "JASUR PHARM MED" МЧЖга 2021 йил 17 февралда берилган TS №1422-рақамли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "JASUR PHARM MED" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech