Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди

Жорий йилнинг 25-26 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактаби мажмуасида табиий ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш, нефт-кимё саноати ҳамда фармацевтика, қурилиш материаллари, электр энергияси ва электр техникаси маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур ярмаркада Қорақалпоғистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ҳам ўз кўргазма стенди билан иштирок этди.

Ушбу стендда Республикада фаолият юритаётган 7 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар жумладан, NUKUS MED TEX " МЧЖ ҚҚ, ИП ООО "SERENE HEALTHCARE", "DENTALS PHARMA" МЧЖ, "Жайхун Инвест" МЧЖ, "OKS MASSAGET" МЧЖ, «Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК, «ASTESS ATRAMATIK STERIL JARROHLIK IPLARI» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган (77 дан ортиқ турдаги дори воситаси ва 227 турдаги тиббий буюм ва тиббий техника) фармацевтика маҳсулотлари ўрин эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, Қорақалпоғистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси вакиллари ярмаркадаги фаол иштироки учун ташкилотчилар томонидан махсус ташаккурнома билан тақдирланишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech