Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ўрганилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини шакллантириш, жорий йилга белгиланган инвестициялар ва экспорт ҳажмларини тўлиқ бажариш ҳамда 2022 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ таркибида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари А.С.Темиров жорий йилнинг 8 ноябридан Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида.

Хизмат сафари давомида А.Темиров ҳудудий бўлинма раҳбари А.Сержанов билан биргаликда “Нукус” эркин иқтисодий зонаси раҳбарияти, Мўйноқ ва Бўзатов тумани ҳокими ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиб мавжуд инвестиция лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда худудни имкониятларидан келиб янги инвестицион лойиҳаларни шакллантириш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Хусусан, Мўйноқ туманида Орол денгизидан олинадиган Артемия цистасини қайта ишлайдиган “JASMIN GOLD GROUP” МЧЖ корхонаси фаолияти ўрганилди. Дунё тажрибасида артемия цисталари асосан агросаноат йўналишида ем сифатида қўлланилади. Ушбу маҳсулотни декапсуляция қилиниб олинган маҳсулотни таркибини ўрганиб уни биологик фаол қўшимча ёки дори воситаси сифатида қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида бирламчи хулоса олиш учун маҳсулот намуналари лаборатория текширувларини ўтказиш учун олинди.

Бўзатов туманидаги Маданият маркази эски биносини Фарғона вилоятидан ташаббускор тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 12 млн. долларлик тиббий буюмларни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бино ва унга ёндош худудни инвесторга имтиёзли шартларда бериш имкониятлари ўрганилмоқда. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech