Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

РАДДИЯ: Шикоятдан мақсад тадбиркорни қоралашми ёки...?

Facebook ижтимоий тармоғида Навоий вилояти Кармана туманида истиқомат қилувчи журналист  Дилдора Боймуродованинг шикоят пости кўпчиликни эътиборини тортди.

Унга кўра, журналист жорий йилнинг 16 июль (?) куни Навоий шаҳри Кармана туманида жойлашган Гранд-Фарм дорихонасидан 8 дона ГEПАЛАЙН дори воситасини сотиб олгани ва бу дори ножўя таъсир ўтказгани шунингдек дори қадоғида унинг муддати 2020 йил 07 ойгача, деб қўйилгани ҳақида норозилигини билдирган.

Бу ҳолат бўйича Навоий вилоят Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси мутахассислари вазиятни ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди.

Фуқаро Дилдора Боймуродова охирги бор 16 июль кунида айнан шу дорихонадан 8 дона гепалайн дори воситасини сотиб олганлиги Facebook ижтимоий тармоғида (эътибор беринг!) 23 июнь куни ёзиб қолдирмоқда. Қандай қилиб 23 июнь куни пост қолдирган фуқаро дорихонадан 16 июль куни дори воситасини ҳарид қилгани тушунарсиз.

Шунингдек, фуқаро Дилдора Боймуродова ўз постида суратини жойлаган, яроқлилик муддати 2020 йилнинг 4-ойигача бўлган «ГEПАЛАЙН» дори воситаси қайси дорихонадан ҳарид қилгани бизга номаълум.

 Screenshot: Facebook

Навоий вилояти Кармана туманида Гранд-Фарм дорихонаси ягона бўлиб, ушбу дорихона Хўжайи Хисраф МФЙ, Ислом Каримов кўчасида жойлашган. Мазкур дорихона кузатув камерасида барча видеоёзувлар кўздан кечирилганда, фуқаро Дилдора Боймуродова ўзи айтиб ўтган сана (аниқроғи 16 июнь)да айнан ушбу дорихонага дори воситасини ҳарид қилгани кирмаганлигини кўрсатмоқда.

Дорихона раҳбари ва фармацевт Мадина Шарипова, «ГEПАЛАЙН» дори воситаси ҳақиқатдан ҳам жорий йил 16 июнда сотувда бўлганлигини, аммо бу дори воситасининг яроқлилиги июль ойигача бўлганлиги, ҳозирда сотувда йўқлигини таъкидлаб, ушбу дори воситасининг мувофиқлик сертификатини тақдим қилди.

Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, журналист Дилдора Боймуродованинг шикояти ўз тасдиғини топмади. Яъни дорихонадан ҳарид қилинган дори воситасига берилган чек ҳам мавжуд эмас!

Эътиборли жиҳати шуки журналист мақола аввалида ўзи билан юз берган воқеани эмас балки қасддан тадбиркорни обрўсизлантиришга қаратилган асослантирилмаган маълумотларни ёзган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 40-моддасига кўра, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист жумладан:

 ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши;

 айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;

 журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши;

 шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

 Мухтасар қилиб айтганда, ҳар бир касб эгаси, ва бу ўринда, давлат ва аҳоли ўртасида кўприк саналмиш ОАВ вакиллари, ўз профессионал мажбуриятларига оқилона ёндашиб, соҳадаги мавжуд муаммоларни олиб чиқишса ва ечимини топишида сабабчи бўлишса, бундан халқимизга фойда бўлар эди.

Aксинча, ушбу мақоладаги каби асоссиз, эгри мақсадларда уюштирилган шикоятлар соҳа вакилларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, аҳоли ўртасида ишончсизлик ва негатив муносабатлар шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Хулоса ўзингиздан...

Ҳурматли юртдошлар!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгилик ва хабарларни ўз вақтида Сизга етказиш билан бирга, аҳоли билан доимий мулоқот ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилади. Соҳага оид Сизни қизиқтирган саволлар, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, шахсингиз ҳақидаги маълумотларни илова қилган ҳолда телеграмдаги қуйидаги @uzpharmagency_bot манзилимиз орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Албатта, ҳар бир мурожаатга эътибор қаратилиши, тегишли мутахассислар томонидан жавоблар берилиши таъминланади.

Биз билан боғланиш: (71) 203-81-81

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech