Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ру O`z Ўз En

“Ra’no diagnostika va davolash markazi” XKга берилган лицензия бекор қилинди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “RA’NO DIAGNOSTIKA VA DAVOLASH MARKAZI” XK (СТИР 304813353) корхонасига 2021 йил 10 февралда берилган 15816-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Наманган туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан  қаноатлантирилди.

Шунингдек, “RA’NO DIAGNOSTIKA VA DAVOLASH MARKAZI” XK  томонидан Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судига берилган апеляция шикояти қаноатлантиришсиз, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судининг 2022 йил 17 ноябрь куни 4-1601-2203/3296-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ, “RA’NO DIAGNOSTIKA VA DAVOLASH MARKAZI” XK га берилган 15816-рақамли лицензия бекор қилинди.

Шу ўринда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фармацевтик лицензиатларни фармацевтика фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб ва шартларини бузилишига  йўл қўймасликлари тўғрисида яна бир бор огоҳлантиради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech