Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Расман "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланди

Хабарингиз бор, Олий мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилган эди. 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан расман "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланди.

Маълумот учун: касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмасидир. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси таркибида 32,5 минг бошланғич ташкилотларни бирлаштирувчи 14 тармоқ касаба уюшмалари мавжуд, касаба уюшмаларига аъзоларнинг сони 5,5 млн дан ортиқ бўлиб, улардан 2,5 млн дан зиёди аёллар ва 2 млн дан зиёди 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг белгиланиши, энг аввало, касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилади. Бу билан меҳнаткашлар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши устидан жамоатчилик назорати таъсирчанлигини ошириш кутилмоқда.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 24.11.2020 йилдан кучга кирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech